locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Венгрия ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдонга камера тушиб кетди

Учрашувда венгрияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
ФОТО: Getty Images

Венгрия ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида қизиқарли воқеа юз берди — ўйин вақтида майдонга камера тушиб кетди.

Баҳс Венгриянинг Дебрецен шаҳридаги «Надьердеи» стадионида ташкил этилди ва унда мезбонлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувда ҳисобни 9-дақиқада Қозоғистон терма жамоаси ҳимоячиси Сергей Мали очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг, Венгрия терма жамоаси аъзоларидан Доминик Собослай, Андраш Шефер ва Раймунд Тот рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоаларига ғалаба тақдим этишди.

Қозоғистонликлар учрашувнинг 63-дақиқасидан бошлаб, яримҳимоячи Максим Самородов майдондан четлатилгани сабабли бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишди.

Маълумот ўрнида, ҳар икки терма жамоа ҳам АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 турнири йўлланмасини қўлга кирита олмаган ва бўлажак мундиалда иштирок этмайди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг