Венгрия терма жамоаси таркибини эълон қилди
Венгрия терма жамоаси таркибини эълон қилди
Хабар берганимиздек, 17 ва 19 сентябрь кунлари Хосе Мария Мендес бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венгриянинг Будапешт шаҳри яқинидаги Будаёрш шаҳрида мезбонлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Баҳслар «Арамис» спорт саройи залида ўтказилади.
Венгрия терма жамоаси мазкур учрашувлар учун таркибини шакллантирди.
Таркибдан тажрибали Аттила Тот ва Бенямин Хаас билан бир қаторда, янги футзалчилар ҳам ўрин олган. Марселл Тарноци («Уйпешт»), Ласло Абел Папп (МФА) ва Чаба Мадяр (МВФК) илк бор миллий терма жамоага чақирув олди.
Дарвозабонлар:
• Аластич Марцелл («Арамис»)
• Гемеши Гергё («Уйпешт ФК»)
• Тарноци Марцелл («Уйпешт ФК»)
Майдон ўйинчилари:
• Салмаш Золтан («Уйпешт ФК»)
• Сушак Мате («Уйпешт ФК»)
• Рутаи Балай («Уйпешт ФК»)
• Дьёри Балай («Ньиредьхаза»)
• Сабо Лайош («Ньиредьхаза»)
• Хаас Бенямин («Веспрем»)
• Ковач Мате («Веспрем»)
• Рабл Янош («МВФК»)
• Мадяри Чаба («МВФК»)
• Тот Аттила («ДЕАК»)
• Папп Ласло Абел (Мадяр ФА)
• Кайтар Матьяш («H.O.P.E. Futsal»)
• Барта Балай («Ньирбатор»)
Ўзбекистон — Венгрия
17 сентябрь | 🕥 21:30
19 сентябрь | 🕗 19:00
Будаёрш, «Арамис» спорт саройи
Учрашувлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.