locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Венесуэлалик футболчи зилзиладан сўнг бедарак йўқолди

Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Венесуэлада юз берган кучли зилзила оқибатида мамлакат ёшлар терма жамоаси футболчиларидан бири бедарак йўқолгани маълум қилинди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, футболчи табиий офат содир бўлган ҳудудда бўлган ва шу пайтгача у билан алоқа ўрнатилмаган. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Венесуэла футбол федерацияси футболчининг яқинлари билан доимий алоқада эканини маълум қилиб, унинг тезроқ топилишига умид билдиради. Айни пайтда расмийлар қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Маълумот учун, 24-июн куни Венесуэлада кетма-кет 7,2 ва 7,5 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлди. Табиий офат оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлди ва жароҳатланди, минглаб фуқаролар эса бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг