locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вейналдум АПЛга қайтиши мумкин

Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вейналдум АПЛга қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

"Ливерпул"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жоржинио Вейналдум Англия премер-лигасига қайтиши мумкин.

Football Insider нашри хабарига кўра, келаси мавсумда АПЛда тўп сурадиган "Ковентри" ҳозирда "Ал-Иттифоқ"да тўп сураётган 35 ёшли голландиялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Инглиз клуби ярим ҳимоячига бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр. Жоржинио Вейналдум “Ал-Иттифоқ”га 2023 йилда “ПСЖ”дан 8 миллион евро эвазига ўтган эди.

Унинг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Саудия Арабистони клуби сафида барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Трансфермаркт Вейналдумнинг нархини 2,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг