«Вақтни беҳуда сарфламанг». Ислом Махачев эҳтимолий рақибларига мурожаат қилди
UFCнинг яримўрта вазн тоифасидаги чемпиони Ислом Махачев ўзининг эҳтимолий рақибларига мурожаат қилиб, ўз кучига ишончи комил эканини намоён этди. Россиялик жангчи рақибларнинг тайёргарлик жараёнига киноя билан муносабат билдирди.
«Гарри Грузияда ўзини кучайтира оладими? Эҳтимол, қайсидир маҳорати ошиши мумкин. Аммо мен кураш билан икки-уч ой эмас, бутун умр шуғулланганман. Мен буларга эътибор ҳам бермайман. Сўнгги жангларим давомида кимлардир кимнидир ўз лагерга жалб қилади, лекин натижа нолга тенг. Шундай экан, вақтингизни бекорга сарфламанг», — дея Махачев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFCнинг ушбу вазндаги 14-рақамли жангчиси Майкл Пейж Махачев ва ирландиялик Иан Гарри ўртасидаги эҳтимолий жангни таҳлил қилиб, ўз фикрларини билдирган эди. Махачевнинг ушбу кескин жавоби Иан Гаррининг Грузиядаги йиғинлари ва унинг кураш борасидаги иддаоларига нисбатан айтилгани тахмин қилинмоқда.