locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ватару Эндо жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Япониялик футболчи миллий жамоадаги фаолиятини якунлади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

«Ливерпуль» ҳамда Япония терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Ватару Эндо жароҳати сабабли 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати маълум қилди.

Бундан ташқари, 33 ёшли футболчи Япония миллий терма жамоасидаги фаолиятини бутунлай якунлаганини эълон қилди.

«Бошингни баланд кўтар, Вата», — дея қайд этилган «Ливерпуль» клуби қолдирган хабарда.

Мерсисайдликлар яримҳимоячисининг ўрнига жамоага Мёнхенгладбахнинг «Боруссия» клуби аъзоси Сюто Матино жалб этилади.

Маълумот учун, Ватару Эндо Япония терма жамоаси сафида барча мусобақаларда 73 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. У миллий жамоадаги дебютини 2015-йилда нишонлаган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг