locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди

Машғулотлар давомида мўлжалга олиш ва отиш техникалари тушунтирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди
photo: kamondan otish

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда мамлакатимизда ҳар йили 14-январ — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказиладиган Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий гвардиянинг ҳудудий бошқармалари томонидан республикаимизнинг турли ҳудудларида камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Хусусан, Жиззах вилоятида Жиззах шаҳридаги 3-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари иштирокида камондан отиш бўйича маҳорат дарси ўтказилиб, иштирокчиларга ушбу спорт турининг асосий қоидалари ва амалий машғулотлари намойиш этилди.

Қашқадарё вилоятида Миллий гвардия вилоят бошқармаси ташаббуси билан Ватанпарварлик ойлиги доирасида камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиб, мазкур машғулотлар ёшлар орасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда миллий анъаналарни кенг тарғиб этишга хизмат қилди.

Сурхондарё вилоятида Термиз шаҳрида жойлашган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари учун 18 метр масофадаги нишонларга мутахассис мураббийлар ҳамда Миллий гвардиянинг масъул ҳарбий хизматчилари иштирокида камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Машғулотлар давомида мўлжалга олиш ва отиш техникалари тушунтирилди.

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Миллий гвардия вилоят бошқармаси томонидан спорт тадбири ташкил этилди. Тадбир доирасида Бухоро давлат университети ва Бухоро муҳандислик-технология институти талабалари иштирокида камондан отиш бўйича мусобақа ва маҳорат дарси ўтказилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида Ватанпарварлик ойлиги доирасида ёшлар учун камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилиб, мазкур тадбирлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва ватанпарварлик ғояларини мустаҳкамлашга қаратилди.

Хоразм вилоятида Миллий гвардия вилоят бошқармаси масъуллари томонидан Урганч шаҳридаги 24-сон умумий ўрта таълим мактабининг Ёш гвардиячилари учун “Чавандозлар мактаби”га саёҳат ташкил этилиб, ўқувчиларга чавандозлик ҳамда камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Бундан ташқари, Наманган вилоятида Давлатобод тумани 56-мактabнинг юқори синф ўқувчилари иштирокида Миллий гвардия вилоят бошқармаси масъул офицерлари томонидан камондан отиш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Барча ҳудудларда ўтказилган тадбирлар давомида ёшларга нафақат камондан отиш спорт турининг тарихи ва ривожи, балки қадимдан Ўзбекистон ҳудудида яшаб келган халқларнинг тарихи, миллий урф-одат ва анъаналари, шунингдек, юртимиз тараққиёти ва ҳимоясига муносиб хисса қўшган буюк аждодларимиз ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Мазкур маҳорат дарсларининг асосий мақсади — камондан отиш спорт турини ёшлар орасида кенг оммалаштириш, ёш авлодни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, истеъдодли ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

Бу каби тадбирлар ёшлар онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларга ҳурматни ошириш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг