locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Васко да Гама» сардори Неймарга қўл узатишдан бош тортди

Неймар рақибининг бу ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, унга бир муддат қараб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилия А Сериясининг 22-туридан ўрин олган «Васко да Гама» — «Сантос» учрашуви олдидан ноодатий ҳолат юз берди. Мезбонлар сардори Тьяго Мендеш анъанавий ўйинолди саломлашуви вақтида «Сантос» сардори Неймарнинг қўлини сиқишдан бош тортди.

Неймар рақибининг бу ҳаракатидан ҳайрон бўлиб, унга бир муддат қараб қолди. Шундан сўнг бразилиялик юлдуз вазиятга ортиқча муносабат билдирмасдан, ҳакамлар ва бошқа футболчилар билан саломлашишда давом этди.

Учрашувнинг ўзи эса «Сантос»нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Меҳмонлар «Васко да Гама»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Неймар баҳсни тўлиқ ўтказди, бироқ гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг «Сантос» 25 очко билан турнир жадвалининг 14-поғонасига кўтарилиб, қуйи лигага тушиб кетиш зонасини тарк этди. «Васко да Гама» эса 22 очко билан 19-ўринда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг