Василий Смолин: Истеъдодли ёшларингизни енгиш осон кечмади
Иккинчи ўртоқлик учрашувидан кейин Қозоғистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Василий Смолин ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Ассалому алайкум. Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ажойиб ўртоқлик учрашувининг шоҳиди бўлдик. Ҳар иккала ўйиннинг сўнгги сонияларигача катта ҳайажон остида ўтирдик. Биринчи баҳсда 3:1, иккинчи ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсак-да, рақиб менда жуда илиқ таассурот қолдирди. Фурсатдан фойдаланиб, бизнинг мамлакатига ташрифингиз учун миннатдорлик билдираман. Бундай ўртоқлик учрашувлари кўп бўлишини истайман.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бир қатор иқтидор эгаларини кўрдим. Айниқса дарвозабонларингизнинг ҳаракатлари менга маъқул бўлди. Жамоа сардорингиз (Бекзод Мирқосимов) ва чап қанот ҳужумчингиз (Абдулборий Ильясов) жуда ҳам истеъдодли, салоҳиятли эканликларини намоён этишди. Бизга нисбатан терма жамоангиз аъзолари бироз ёш бўлса-да, уларни енгиш осон кечмади.