locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Варди «Кремонезе»ни тарк этади

Жейми 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Варди «Кремонезе»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

Англиялик форвард Жейми Варди “Кремонезе” жамоасини тарк этишга яқин.

39 ёшли ҳужумчи А Серияда ўз ўрнини сақлаб қола олмаган “йўлбарслар” сафини тарк этишга тайёр эканини маълум қилди.

Жорий мавсумда Варди 29 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

“Кремонезе” А Серия мавсумини 34 очко билан 18-ўринда якунлади. Натижада жамоа Б Серияга тушиб кетди.

Маълумот учун, Жейми “Лестер”да ажойиб мавсумларни ўтказган. Бу клуб билан Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг