locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

VAR эндиликда иккинчи сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга аралаша олади — BBC

Янги қоида ЖЧ-2026да синовдан ўтказилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
VAR эндиликда иккинчи сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятларга аралаша олади — BBC
ФОТО: Getty Images

Халқаро футбол ассотсиациялари кенгаши (IFAB) футбол қоидаларига бир қатор муҳим ўзгартишлар киритди. Ислоҳотларнинг асосий қисми VAR тизими ваколатларини кенгайтиришга қаратилган. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Янги тартибга кўра, эндиликда видеоассистентлар нафақат тўғридан-тўғри қизил карточка, балки иккинчи сариқ карточка кўрсатилган вазиятларга ҳам аралашиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Шунингдек, VAR ҳакамлари қуйидаги ҳолатларда ҳам қарорни қайта кўриб чиқишлари мумкин:

  • Майдондаги ҳакам футболчиларни адаштириб юборганида (нотўғри ўйинчига карточка кўрсатилса);
  • Нотўғри кўрсатилган сариқ ёки қизил карточкаларни бекор қилиш ёки тузатиш зарур бўлганда.

Ушбу ўзгаришлар 2026/2027 йилги мавсумдан эътиборан кучга киради. Бироқ, янги қоидалар синов тариқасида 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида қўлланилади.

FIFA ушбу ташаббусни адолатни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида қўллаб-қувватлади. Бироқ, бир қатор етакчи лигалар вакиллари ушбу қарорга нисбатан эътироз билдирашмоқда. Уларнинг фикрича, ваколатларнинг кенгайиши ўйин давомида тўхташлар сонининг кўпайишига ва футбол динамикаси пасайишига олиб келиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг