locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

VAR бўйича навбатдаги ўқув семинари бошланди

Ушбу семинарда VAR лицензиясига эга бўлмаган иқтидорли ёш ҳакамлар ҳамда аёл ҳакамлар иштирок этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
VAR бўйича навбатдаги ўқув семинари бошланди.
Фото: UzFHM

Миллий футбол марказида 1–5-декабр кунлари бўлиб ўтадиган VAR бўйича навбатдаги ўқув семинари бошланди.

Ушбу семинарда VAR лицензиясига эга бўлмаган иқтидорли ёш ҳакамлар ҳамда аёл ҳакамлар иштирок этмоқда.

Ҳакамлар VAR технологияларининг амалий ва назарий жиҳатлари, техник жараёнлар, ўйин эпизодлари бўйича тажрибали мутахассислар томонидан ўқитилади.

Семинар давомида ҳакамлар турли ўқув машғулотлар, тест синовлари ва реал ўйин вазиятлари асосида таҳлил жараёнларида қатнашиб, ўз малакасини янада оширишлари режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг