Ваноли «Фиорентина»нинг янги бош мураббийига айланади
Ваноли 2024 йилнинг июлидан 2025 йилнинг июнигача "Торино"ни бошқарган.
ФОТО: Getty images
"Фиорентина" 53 ёшли Паоло Ваноли билан жамоа бош мураббийи этиб тайинлаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, томонлар келишувга эришган ва тез орада расман битим имзоланади.
Шу тариқа, "Спартак"нинг собиқ устози Италия клубида истеъфога чиқарилган Стефано Пиоли ўрнини эгаллайди.
Ваноли 2024 йилнинг июлидан 2025 йилнинг июнигача "Торино"ни бошқарган.
Айни пайтда "Фиорентина" А Серия турнир жадвалида 10 ўйинда 4 очко тўплаган ҳолда 20-ўринда бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист