«Ванкувер Уайткапс» Месси майдонга тушмагани сабабли 347 минг доллар жарима тўлайди – The Athletic
MLSнинг «Ванкувер Уайткапс» клуби «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси билан боғлиқ вазият сабабли 347 минг доллар миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, суд 2024 йилда «Ванкувер»га нисбатан берилган жамоавий даъво талабларини қаноатлантирган. Мухлислар футбол клубини реклама материалларида Мессининг суратидан фойдалангани, бироқ футболчи ўйин қайдномасига киритилмагани учун судга беришган эди.
Қайд этилишича, шунга ўхшаш ҳолат таркибда ўйин реклама учун суратлари ишлатилган Серхио Бускетс ва Луис Суарес йўқлиги сабабли ҳам юзага келган. Даъвогарлардан бири Мессини кўриш учун Италиядан Ванкувергача узоқ йўл босиб келгани, бироқ уни майдонда кўрмаганини таъкидлаган.
Хабарда айтилишича, мухлисларнинг ўзлари пул компенсациясини олишмайди — барча маблағ хайрия ишларига сарфланади.