Ван Нистелрой Нидерландия терма жамоаси мураббийлар штабига қўшилди
Унинг сўнгги жамоаси "Лестер" клуби бўлганди.
ФОТО: Getty images
Руд ван Нистелрой Нидерландия терма жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олади.
Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ форварди 1 февралдан 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан Рональд Куманнинг ёрдамчисига айланади.
49 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Лестер" бўлиб, у ерда 2025 йилнинг ёзигача бош мураббий лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Руд Нидерландия терма жамоаси мураббийлар штабида икки марта - 2014-2016 ва 2020-2021 йилларда фаолият олиб борган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист