Ван дер Сар ҳозирги кунда дунёдаги энг кучли дарвозабонлар кимлигини айтди
«Манчестер Юнайтед» ва Нидерландия терма жамоасининг афсонавий собиқ дарвозабони Эдвин ван дер Сар ҳозирги кунда дунёдаги энг яхши посбонлар кимлигини айтди ва дарвозабонлик техникасининг ривожланиши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен ҳали ҳам Мануэль Нойернинг ашаддий мухлисиман — ҳатто унинг жароҳатларидан сўнг ҳам. Шунингдек, Тибо Куртуа ва Жанлуижи Доннаруммани алоҳида кўрсатган бўлардим. Доннарумма «Пари Сен-Жермен»да ажойиб икки йилни ўтказди», — дейди ван дер Сар.
Шунингдек, афсонавий дарвозабон замонавий футболнинг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтди:
«Менинг бўйим 198 см эди, бу менга жуда ёрдам берган. Ҳозирги дарвозабонлар эса майдонга тушганда, тик туриш ўрнига деярли ҳар доим "шпагат" (оёқларни кенг ёзиш) услубидан фойдаланишмоқда. Футбол ва дарвозабонлик санъати ривожланди, янги техникалар пайдо бўлди».
Daily Mail нашрига берган интервьюсида мутахассис замонавий дарвозабонлар нафақат қўл билан, балки оёқ билан ўйнашда ҳам янги босқичга чиққанини қайд этган.