locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк: “Яна икки йил “Ливерпул”да қолиш мен учун катта шараф”

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Ван Дейк: “Яна икки йил “Ливерпул”да қолиш мен учун катта шараф”
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул” ҳимоячиси Виржил ван Дейк мерсисайдликлар билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди. Голландиялик футболчи бунда жуда хурсандлигини таъкидлади.

“Мен ўзимни бахтли ҳис қилаяпман. Бу ақл бовар қилмайдиган ҳолат. Яна икки йил “Ливерпул”да қолиш мен учун катта шараф.

Ўз қароримга шубҳа қилмайман. Мен бу ерда қолишни жуда хоҳлардим”, - дея футболчининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Маълумот учун, ван Дейк 2018-йилдан буён “қизиллар” сафида ўйнаб келмоқда. Клуб айни дам АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва чемпион бўлишга жуда яқин турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг