locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк: «Танқид — ўйиннинг бир қисми, буни ҳаммамиз тушунамиз, лекин у жуда ҳурматсизлик қилди»

«Ливерпул» сардори Слотга ноўрин савол берган журналистни танқид қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» жамоаси сардори Виржил ван Дейк Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 7-тури олдидан бош мураббий Арне Слотга қачон Хаби Алонсо келиши ҳақида савол берган журналистни кескин танқид қилди.

«Бу жуда ҳурматсизлик эди. Танқид — ўйиннинг бир қисми, буни ҳаммамиз тушунамиз. Аммо, менимча, айнан шу сабабли ўша журналист ҳозир бу ерда йўқ. Танқид — ишимиздан ажралмас қисм, биз бунга кўникканмиз ва, ростини айтсам, бу мавсумдаги ўйинларимизни ҳисобга олсак, афсуски, у маълум даражада ўзини оқлайди, айниқса ўтган мавсум фонида», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турда «Ливерпул» ўз майдонида «Марсель»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мерсисайдликлар етти турдан сўнг 15 очко жамғариб, Чемпионлар Лигаси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг