Ван Дейк: «Конате- фантастик ҳимоячи»
Мерсисайдлилкар сардори жамоадошини ҳимоя қилди.
ФОТО: Getty images
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк жамоадоши Ибраима Конатени ҳимоя қилди.
"Конате- фантастик ҳимоячи. Жамоа ҳамжиҳатлик билан ўйнамаса, мудофаа чизиғимиз заиф бўлиб қолиши мумкин. Бунақаси ҳам баъзан бўлиб турарди.
Афсуски, хатолар - бу ўйиннинг бир қисми. Муҳими, уларга қандай муносабатда бўлишинг. Менимча, Ибу сўнгги икки ўйинда ўзини жуда яхши кўрсатди. У ўз устида ишламоқда, мен ҳам," - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради Liverpool Zone.
Жорий мавсумда франциялик 26 ёшли футболчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 23 та ўйинда майдонга тушди ва битта гол уришга муваффақ бўлди.