locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин

Ван Дейкнинг “Ливерпуль” билан тузган шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ван Дейк фаолиятини «Милан»да давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

“Ливерпуль” сардори Виржил ван Дейк фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.

Маълум қилинишича, трансферга жамоанинг янги бош мураббийи Рубен Аморим қизиқиш билдирмоқда. Португалиялик мутахассис бунгача АПЛда “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган.

Қайд этилишича, “Милан” мудофаа марказини кучайтириш мақсадида 34 ёшли нидерландиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Ван Дейкнинг “Ливерпуль” билан тузган шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади. Бироқ унинг юқори маоши “Милан” учун асосий тўсиқлардан бири бўлиши мумкин.

Ҳозирда нидерландиялик футболчи “қизиллар”да ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг маош олади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг