locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячисига айланди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ван Дейк дунёнинг энг кўп маош олувчи ҳимоячисига айланди
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” ҳимоячиси Виржил ван Дейк “қизиллар” билан 2027 йилга қадар шартномасини узайтирди.

The Athletic хабарига кўра, нидерландиялик 33 ёшли ҳимоячи эндиликда “Ливерпуль” сафида ҳафтасига 400 минг фунт стерлинг маош олади. Тахминларга кўра, бу Европадаги ҳимоячилар орасида энг юқори маош ҳисобланади.

Маълумот учун, ван Дейк 2018 йилдан буён “қизиллар” сафида ўйнамоқда. У шу вақтгача 314 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 13 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг