locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ван Дейк: «Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик»

«Ливерпул» сардори «Галатасарой»дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Ливерпул» сардори Виржил ван Дейк Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичи доирасида «Галатасарой»дан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ҳимояда ҳам хатоларга йўл қўйдик. Ўйлайманки, биринчи бўлимда гол уришга жуда яқин эдик. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланиш ва уларни голларга айлантириш ниҳоятда муҳим. Биз юқори босим остида, кучли рақибга қарши ўйнадик», — деди нидерландиялик футболчи УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Жавоб учрашуви 18 март куни «Энфилд» стадионида бўлиб ўтади. Ван Дейк ўз уйидаги ўйин жамоаси учун устунлик беришига ишонмоқда.

«Жавоб ўйини бизнинг уйимизда бўлади ва бу, шубҳасиз, биз учун катта устунлик. Ўз майдонимизда ҳаммаси ўз қўлимизда. Биз кейинги босқичга чиқиш учун бор кучимизини ишга соламиз», — дея қўшимча қилди ҳимоячи.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг