Вальверде: «Винисиуснинг янги шартномаси барчамизни хурсанд қилди»
«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниор билан шартнома узайтирилганига муносабат билдирди. Бразилиялик футболчининг янги битими 2032 йилга қадар амал қилади.
«Винисиуснинг янги шартномаси барчамизни жуда хурсанд қилди. Унинг биз учун қанчалик муҳим эканини ва қандай қадриятларни ифода этишини барчамиз яхши биламиз», — дея Вальверденинг сўзларидан келтиради инсайдер Фабрицио Романо.
Винисиус 2018 йил ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. 26 ёшли футболчи Мадрид клубига Бразилиянинг «Фламенго» жамоасидан 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.
Ўтган мавсумда вингер «Реал» сафида барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.
Умуман, Винисиус Мадрид клуби сафида 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урган ва 100 та ассист қайд этган.