locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальверде Тчуамени билан жанжалдан сўнг хотирасини йўқотди

Воқеа «Реал»нинг кийиниш хонасида юз берган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси ва сардори Федерико Вальверде жамоадоши Аурелиан Тчуамени билан содир бўлган жанжалдан сўнг хотирасини йўқотди. Тўқнашув оқибатида уругвайлик футболчи йиқилиб, боши билан столга урилди. Воқеа «қаймоқранглилар»нинг кийиниш хонасида юз берган. Бу ҳақда El Chiringuito телеканали хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, Вальверде хотирасини бутунлай йўқотмаган, бироқ баъзи воқеаларни эслай олмаяпти. Шу сабабли футболчи зудлик билан компьютер томографияси текширувидан ўтказилган.

Аввалроқ ОАВда Вальверде ва Тчуамени ўртасидаги оғзаки даҳанаки жанги кечаги машғулотлар вақтида бошлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 7 май куни ушбу низо давом этган ва кийиниш хонасида муштлашувга айланиб кетган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг