Вальверде «Реал»ни тарк этиши мумкин
Уругвайлик футболчи Англияга йўл олиш эҳтимоли бор.
ФОТО: Getty images
«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ўз жамоадоши Орельен Тчуамени билан можарога киришди. Уругвайлик футболчи бошидан жароҳат олиб, икки ҳафтага майдондан чиқди.
Манбаларнинг хабар беришича, Вальверде «Реал»ни тарк этиши мумкин. «Ливерпуль» эса бу ҳолатдан фойдаланишга тайёр турибди. «Қизиллар» футболчини ўз сафига олишни исташмоқда.
Жорий мавсумда Федерико Вальверде «Реал» сафида 48 та учрашувда қатнашди, уларда 9 та гол урди ва 13 та ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист