locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальверде «Ман Сити»га қарши ўйинда фаолиятидаги илк хет-трини қайд этди

Ҳозирда «Реал» «шаҳарликлар»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидаги «Реал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашувда сенсацион воқеалар кузатилмоқда. Мадриднинг «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтаётган баҳснинг биринчи бўлимида «Реал» яримҳимоячиси Федерико Вальверде «Манчестер Сити» дарвозасига учта гол киритиб, хет-трик қайд этди.

Айни дамда ҳисоб 3:0 «Реал» фойдасига. Қайд этиш жоизки, бу уругвайлик футболчининг профессионал фаолиятидаги илк хет-трикидир. Учрашувни италиялик бош ҳакам Маурицо Мариани бошқариб бормоқда.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги «Этихад» стадионида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» плей-оффнинг ушбу босқичига қадар «Бенфика»ни икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобига мағлуб этган бўлса, «Манчестер Сити» умумий босқични 16 очко билан саккизинчи ўринда якунлаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг