Вальверде фаолиятини «МЮ»да давом эттириши мумкин
Mirror нашрининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» «Реал» яримҳимоячиси Федерико Вальвердени қўлга киритишга жиддий қизиқмоқда. Манкунианликлар уругвайлик футболчининг Мадрид клубидаги вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
Манбага кўра, Вальверде «қироллик клуби»даги бир нечта футболчилар қаторида Хаби Алонсо бош мураббийлигидан мамнун эмас. Агар улар ўртасидаги муносабатлар яхшиланмаса, яримҳимоячи клубни тарк этиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда.
Шу билан бирга, «Реал» 27 ёшли футболчини 100 миллион евроидан камга қўйиб юборишни режалаштирмаяпти. «Манчестер Юнайтед» эса Вальверденинг трансферига 70 миллион евро атрофида баҳо бермоқда.
Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта голли узатма берди. Футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, Вальверденинг бозор қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.