locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальверде Чемпионлар Лигасида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи уругвайлик футболчига айланди

«Реал» турнирнинг 1/8 финалида «Ман Сити»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UEFA Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичи доирасидаги «Реал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда испанлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мадридликлар яримҳимоячиси Федерико Вальверде биринчи бўлимдаёқ хет-трик қайд этиб, тарихий натижага эришди.

Вальверде Чемпионлар Лигаси тарихида хет-трик қайд этган иккинчи уругвайлик футболчига айланди. Бунгача ушбу нуфузли турнирда «Депортиво» клубининг собиқ ҳужумчиси Валтер Пандиани 2000/2001 йилги мавсумда хет-трик муаллифи бўлган эди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги «Этихад» стадионида бўлиб ўтади.

«Реал» плей-офф босқичига қадар «Бенфика»ни икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, «Манчестер Сити» умумий босқичда 16 очко жамғариб, турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг