locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валид Реграги Марокаш терма жамоасидан истеъфога чиқди

50 ёшли марокашлик мутахассис 2022 йилнинг августидан бери жамоани бошқариб келаётган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валид Реграги Марокаш терма жамоасидан истеъфога чиқди
ФОТО: Getty images

Марокаш Қироллик футбол федерацияси Валид Реграги миллий терма жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этганини эълон қилди.

«Жамоага янги мураббий билан бирга янги қиёфа, ўзгача энергия ва янгича қараш керак. Ўйлайманки, ЖЧ-2026 олдидан жамоа ривожланишда давом этиши учун унга янги ҳаёт ва янги тасаввур зарур. Менинг кетиш ҳақидаги қарорим ушбу жамоа эволюциясининг бир қисмидир», — деди Реграги.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида Марокаш терма жамоаси Африка Кубоги финалида Сенегалга имкониятни бой берган эди.

50 ёшли марокашлик мутахассис 2022 йилнинг августидан бери жамоани бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида марокашликлар 49 та ўйин ўтказиб, 36 та ғалаба, 8 та дуранг ва 5 та мағлубият қайд этишди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг