locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валерий Непомняший: Ўзбекистонда футбол янги даражага чиқди

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Валерий Непомняший интервьюда «оқ бўрилар»нинг ЖЧ-2026даги иштирокидан нима кутаётгани ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валерий Непомняший: Ўзбекистонда футбол янги даражага чиқди
photo: gettyimages

Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ устози Валерий Непомняший интервьюда «оқ бўрилар»нинг ЖЧ-2026даги иштирокидан нима кутаётгани ҳақида гапирди.

«Шубҳасиз, охирги 20 йилда Ўзбекистонда футбол янги даражага чиқди. Ҳозир у ерда аср бошида бўлган муаммолар йўқ. Жамоанинг жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиши эса – бунга қўшимча исбот саналади. Ўйлашимча, жамоанинг плей-офф босқичига чиқиш имкониятлари бор, устидан-устак улар анча яхши, деган бўлардим. Юзага келган вазият ва барча имкониятларни ҳисобга олган ҳолда бу содир бўлиши мумкин», – деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда илк бор жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади. Жамоа мусобақанинг гуруҳ босқичида Колумбия (18 июн), Португалия (23 июн) ва Конго ДР (28 июн) билан баҳс олиб боради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг