locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валентин Барко «Челси» футболчисига айланади

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Валентин Барко «Челси» футболчисига айланади
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Валентин Барко «Страсбур»дан «Челси»га ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Манбага кўра, 22 ёшли аргентиналик футболчининг трансфери тўлиқ келишилган бўлиб, яқин вақт ичида у расман Лондон клуби футболчиси сифатида таништирилади.

Қайд этилишича, ушбу келишув бўйича томонлар ўртасидаги келишув ҳали май ойидаёқ амалга ошган. Бунга «Челси» ва «Страсбур»нинг ҳамкор клублар экани сабаб бўлган.

Эътиборлиси, Барко аввал ҳам Англияда тўп сурган. У «Брайтон» сафида ўйнаган ва 2025 йил ёзида айнан шу клубдан «Страсбур»га кўчиб ўтган эди.

2025/26 йилги мавсумда Барко барча мусобақаларда 43 та учрашувда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг