locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Валентин Барко «Челси» билан келишувга эришди

Томонлар ўртасида 2032 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Брайтон» яримҳимоячиси, айни пайтда ижара асосида «Страсбург» шарафини ҳимоя қилаётган Валентин Барко «Челси» билан олти йиллик шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда TalkSPORT нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, аргентиналик иқтидор эгасининг ўйини Лондон клубининг собиқ бош мураббийи Энсо Марескада катта таассурот қолдирган эди. Мареска истеъфога чиқарилган бўлса-да, «аристократлар» футболчи борасидаги режаларини ўзгартирмади. Клуб раҳбарияти Баркони жамоанинг янги устози Лиам Розеньор қўл остидаги таркибга интеграция қилиш ниятида.

Ҳозирча клублар ўртасида трансфер бўйича якуний келишувга эришилмаган, бироқ Барконинг ўзи «Челси» билан 2032 йилга қадар мўлжалланган шартнома бандларини маъқуллаб улгурган.

Маълумот учун, Валентин Барко жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг