«Валенсия» АПЛдан футболчи сотиб олишга яқин
Фото: Getty Images
Испаниянинг "Валенсия" клуби Англиянинг "Лидс" клуби вингери Ларжи Рамазани билан шартнома имзолаш бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Tribuna Deportiva нашри.
Манбага кўра, муҳокамалар бир ҳафта олдин бошланган. Бельгиялик футболчи шахсий шартнома борасида “кўршапалаклар” билан келишиб олган.
Рамазани "Лидс" сафига ўтган ёзда "Альмерия"дан 7 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
У ўтган мавсумда 32 та ўйинда 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист