locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Вахима қилишга ҳожат йўқ» — Харри Кейн «Бавария»даги келажаги ҳақида гапирди

Англиялик ҳужумчининг мюнхенликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йили якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Мюнхен клубидаги келажаги борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

«Ҳозир бу ҳақда гапирадиган вақт эмас, аммо ваҳимага ҳам ўрин йўқ. Биз музокараларни мавсум якунланишидан олдин бошламоқчи эдик, бироқ олдинда бизни Жаҳон чемпионати кутяпти. Шундай бўлса-да, бу ер менга қанчалик ёқишини барча билади. Бу ерда муҳит жуда хотиржам.

Мюнхенда узоқроқ қолиш имкониятига келсак, мен буни аниқ кўриб чиқаман. Бу борада «Бавария» билан ҳали гаплашганимиз йўқ, аммо таклиф бўлса, очиқ мулоқотга тайёрман. Албатта, барчаси кейинги йил қандай ўтиши ва нималарга эришишимизга боғлиқ», — дея Кейннинг сўзларини келтирмоқда Daily Mail.

Маълумот учун, англиялик ҳужумчи 2023 йилнинг ёзидан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Якуналаниб бораётган мавсумда Кейн барча турнирларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, даҳшатли статистика қайд этди — 61 та гол ва 7 та голли узатма.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг