Вадим Абрамов: Биз бундай баҳсга тайёр эдик
Динамо бош мураббийи Сурхон билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: Dinamo FK
Суперлига 24-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Сурхон" футбол ўйнайдиган жамоа ҳамда юқори ҳимояланишини билардик. Биз бундай баҳсга тайёр эдик. Биринчи таймда иккита гол уриб, вазиятни қўлга олдик ва иккинчи бўлимда шу темпни туширмасликка ҳаракат қилдик. Тўғриси, танффусдан кейин ҳисобни сақлаб қолишга ўйнаганимизни айтиб ўтаман.
Самарқанддан мухлисларимиз келиб бизга қўллаб- қувватлашди, уларга алоҳида раҳмат. Олдинда танффус бўлади ва шу орада яхшилаб тикланиб олишга эътибор қаратамиз. Сариқ карточкалар сабаб қайси ўйинчиларимиз кейинги ўйинда майдонга туша олмаслигини кўриб чиқамиз",- деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор