УзФҲМ «Қизилқум» - «Насаф» ўйинидаги пенальти вазиятига муносабат билдирди
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳсда баҳсли эпизод қайд этилди.
Фото: UzFHM
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Қизилқум" – "Насаф" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан маълумот берди.
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Насаф" жамоалари ўртасидаги баҳсда баҳсли эпизод қайд этилди.
Ўйиннинг 90-дақиқасида "Қизилқум" футболчиси ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнади. Бош ҳакам ушбу вазиятда тўғри қарор қабул қилиб, пенальти белгилади. VAR ҳаками ҳам қарорни кўриб чиқиб, пенальти тўғри белгиланганини тасдиқлади.