locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzFHM. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳақамлар академиясига саралаш жараёнлари давом этмоқда

Ҳозирда саралашнинг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzFHM. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳақамлар академиясига саралаш жараёнлари давом этмоқда
photo: UzFHM

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳақамлар академиясига саралаш жараёнлари давом этмоқда.

Ўзбекистон футбол ҳакамчилиги тизимини янги босқичга олиб чиқиш, ёш ҳакамларнинг назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган Ҳақамлар академиясига номзодларни саралаш жараёнлари давом этмоқда.

Саралашнинг биринчи босқичи ноябрь ойида ўтказилган бўлиб, унда 24 нафар номзод иштирок этди. Биринчи босқич якунларига кўра, 9 нафар номзод кейинги босқичга саралаб олинди.

Ҳозирда саралашнинг иккинчи босқичи давом этмоқда. Мазкур босқичда жами 20 нафар номзод иштирок этаётган бўлиб, уларнинг 7 нафари аёл ҳакамликка номзодлар ҳисобланади.

Саралаш жараёнида номзодларнинг футбол ўйин қоидаларини билиш даражаси, жисмоний тайёргарлиги ҳамда ҳакамлик амалиёти бўйича кўникмалари баҳоланмоқда. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар Ҳақамлар академиясининг ўқув курсларига қабул қилинади.

Ҳақамлар академиясида таҳсилни муваффақиятли якунлаган ҳакамлар келгусида Биринчи лига, Пролига, Суперлига ҳамда ОФК таснифидаги мусобақаларда фаолият олиб бориш учун тавсия этилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг