locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzFHM томонидан Ҳақамликдаги хатову камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди

Айрим ҳакамларга хатоларни бартараф этиш борасида сўнгги имконият берилиши таъкидланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzFHM томонидан Ҳақамликдаги хатову камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилинди
photo: UzFHM

Бугун Ўзбекистон Ҳакамлар маркази раҳбарияти, Ҳакамлар қўмитаси аъзолари, Суперлига ва Пролигада фаолият олиб бораётган ҳакамлар, инструкторлар ҳамда инспекторлар иштирокида Zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хатолар, учрашувларни бошқариш сифати, ҳакамларнинг ўз устида ишлаши ва уларнинг даражасини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Айрим ҳакамларга хатоларни бартараф этиш борасида сўнгги имконият берилиши таъкидланди.

Маъмур Саидқасимов: "Ҳар бир турда ўйин бошқаришга курашишдан кўра, аввало учрашувни сифатли бошқариш муҳим. Белгиланган қоидалар ва тартибга амал қилиш керак. Хатолар такрорланаверса, уларга нисбатан қатъий чоралар, ҳатто ҳакамликдан четлатишгача бўлган жазолар қўлланилади.

Хато бўлиши мумкин, аммо уни қайта-қайта такрорлаш катта камчилик. VAR, AVAR ва ёрдамчи ҳакамлар керакли вазиятларда бош ҳакамга доимо ёрдам бериши шарт.

Қарор қабул қилишдан олдин вазиятни тўғри баҳолаш, майдонда кўпроқ меҳнат қилиб, вазиятга яқинроқ бўлиш зарур. Чунки ҳакамнинг майдонда тўғри жой танлаши жуда ҳам муҳим. Бу қарорларнинг аниқлигига катта таъсир кўрсатади.

Пролигада ҳам хатолар ва ҳакамларга оид саволлар кўпаймоқда. Агар ҳакам чарчаган ёки ўйинга тайёр бўлмаса, буни очиқ айтиши керак.

Бизнинг мақсадимиз барча ҳакамларни бирлаштирган ҳолда хатоларни максимал даражада камайтиришдир".

Бобур Ҳайдаров: "Қоидалар уларга амал қилиш учун ишлаб чиқилган. Ҳакам ўз устида ишлашдан тўхтамаслиги керак. Ҳар бир вазиятга ўз вақтида етиб бориш ва тўғри қарор қабул қилиш муҳим.

Катта тажрибага эга ҳакамларда ҳам хатолар учрамоқда. Буни тўғрилашимиз керак. Мақсадимиз халқаро даражадаги ҳакамларни тайёрлаш ва бунинг учун доимий равишда ишлашдир".

Валентин Коваленко: "Таҳлиллар давомида айрим хатоликлар кўплиги кўринмоқда. Албатта, яхши бошқарилган ўйинлар ҳам кўп, аммо камчиликларни ҳам очиқ тан олиш керак.

Агар ҳакам ўйинга тайёр бўлмаса, буни олдиндан айтиши лозим. Барчамиз инсонмиз, тушунамиз. Ҳар бир ўйин янги тажриба, аммо майдонда профессионал бўлиш ва вазиятларга тайёр туриш шарт".

Абдуҳамидулло Расулов:
"Биз томондан қандайдир муаммо ёки етишмовчилик борми? Сизларга зарур шароитларни яратиб бера олмаяпмизми? Бўлса, очиқ айтинглар — сизларни эшитишга тайёрмиз.

Агар зарур шароитлар яратилмаганида, хатоларни тушуниш мумкин эди. Аммо ҳакамлар учун барча имкониятлар яратилган. Сизлардан талаб шу — ўзингизни устида кўпроқ ишланг ва хатоларни камайтиринг".

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг