locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzFHM Андижон – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ берди

Бош ҳакамнинг якуний қарорига кўра, гол ҳисобга олинди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
UzFHM Андижон – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ берди
Photo: Andijon FK

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Андижон” – ОКМК баҳсининг 30-дақиқасида мезбонлар томонидан киритилган гол юзасидан ҳакамлар бригадаси VAR орқали текширув ўтказди.

Мазкур эпизодда чизиқ ҳаками дастлаб офсайд эҳтимолини қайд этган бўлса-да, бош ҳакам VAR хонасидан олинган кўрсатмаларни инобатга олиб вазиятни батафсил кўриб чиқди.

Photo: UZFHM

Видео такрорий кўрсатмалар асосида ҳужум пайтида “Андижон” футболчиси офсайд чизиғидан тўлиқ чиқмаганлиги аниқланди. Шу боис бош ҳакамнинг якуний қарорига кўра, гол ҳисобга олинди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг