locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

UzFHM. Ҳақамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсиing 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда

Машғулотлар FIFAнинг жисмоний тайёргарлик бўйича инструктори Юлия Тарасова бошчилигида олиб борилиб, тингловчилар учун махсус фитнес ва функционал тайёргарлик дастурлари ташкил этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳакамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсиing 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда
photo: UzFHM

Ҳақамлар академияси тингловчилари учун ташкил этилган ўқув курсиing 4-модули Тошкент шаҳрида давом этмоқда.

Мазкур модул доирасида бўлажак ҳакамларнинг замонавий футбол талабларига мос назарий ва амалий тайёргарлигини ошириш, жисмоний ҳолатини янада такомиллаштириш ҳамда профессионал фаолият учун зарур кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Машғулотлар FIFAнинг жисмоний тайёргарлик бўйича инструктори Юлия Тарасова бошчилигида олиб борилиб, тингловчилар учун махсус фитнес ва функционал тайёргарлик дастурлари ташкил этилган. Дарслар давомида ҳакамларнинг чидамлилик, тезкорлик, ҳаракат координацияси ҳамда ўйин давомида юқори интенсивликдаги юкламаларга мослашув даражасини оширишга қаратилган машқлар бажарилмоқда.

Шунингдек, тингловчилар халқаро стандартлар асосида жисмоний синовларга тайёргарлик кўриш, майдондаги ҳаракатланиш техникаси ва ўйин вазиятларига тезкор муносабат билдириш бўйича амалий тавсиялар олишмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг