locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Қувондиқ Рўзиев — «Навбаҳор» футболчиси

Тажрибали ярим ҳимоячи 4 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоасига қайтди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кувондик Рузиев — футболист «Навбахора»
Фото: Навбаҳор ПФК

Тажрибали ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев жамоамиз билан шартнома имзолади.

Қувондиқ Рўзиев – 1994 йил, 6 октябрда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган.
Футболчилик фаолияти давомида “Локомотив” (Тошкент, 2014, 2016 йиллар, 2017 йилнинг 1-довраси), “Қўқон-1912” (Қўқон, 2015 йил, 2017 йилнинг – 2-довраси, 2018-2020 йиллар, 2022 йил), “Навбаҳор” (Наманган, 2021 йил), “Турон” (Яйпан, 2023 йилнинг 1-довраси), “Pahang” (Малайзия, 2023-2024 йиллар), “Нефтчи” (Фарғона, 2024 йилнинг 2-довраси – 2025 йил) жамоаларида тўп сурган.

Ютуқлари: Олтн медал соҳиби (2016, 2025 йиллар), кумуш медал соҳиби (2014 йил), Ўзбекистон кубоги соҳиби (2014, 2016 йиллар).

Шунингдек, 2019 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчи ва бош жамоамиз таркибида 6 та ўйинда майдонга тушган.

Якунланган мавсумда фарғоналиклар сафида Суперлига ҳамда Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 30 та ўйинда майдонга тушиб, 1288 дақиқа ҳаракат қилган ҳолда, 3 та голга ассистентлик қилди ва “Нефтчи”нинг узоқ йиллик танаффусдан сўнг, якунланган мавсумдаги чемпионлигига муносиб ҳиссасини қўшди.

Тажрибали ярим ҳимоячи 4 йиллик танаффусдан сўнг, яна қадрдон жамоасига қайтди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг