locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусниддин Нишонов Беларусь чемпиони билан хайрлашди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусниддин Нишонов Беларусь чемпиони билан хайрлашди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Ҳусниддин Нишонов 2025 йилги мавсумни Беларуснинг “Витен” жамоаси таркибида ўтказди ва мамлакат чемпионига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“2024/2025 йилги мавсумнинг иккинчи ярмидан ”Витен" таркибига қўшилган Ҳусниддин 13 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 2 та гол урди.

Плей-офф босқичида футзалчининг омади чопмади. Оёғидан олган жароҳати боис у жамоа қароргоҳини тарк этди ва даволанишни давом эттириш учун Ўзбекистонга қайтиб келди. Ҳусниддин тикланиш жараёнини Ўзбекистон футзал федарцияси тиббиёт департаменти марказида ўтади.

Ўтган дам олиш куни Ҳусниддин Нишонов жамоаси – “Витен” плей-офф босқичи финалида «Столица» жамоасини бешта учрашув натижасига кўра (4:5, 3:2, 1:2, 5:2, 8:1) мағлубиятга учратди ва олтинчи марта Беларус чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. Бронза медали “Минск” жамоасига насиб этди.

Чемпионлик унвонини қўлга киритган Ҳусниддин Нишонов эса шартнома муддати якунланганлиги боис “Витен” футзал клуби билан хайрлашди", — дейилади хабарда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг