locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Усмон Тошеевнинг юбилейи нишонланди

Терма жамоалар раҳбари 60 ёшга тўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Усмон Тошеевнинг юбилейи нишонланди
Фото: ЎФА

Тажрибали мутахассис, ФИФА ва ОФК инструктори, ҳозирда терма жамоалар раҳбари сифатида фаолият олиб бораётган футбол фахрийси Усмон Тошев 60 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан ЎФАда юбилей тадбири ўтказилди.

Тадбирда футбол фахрийлари, мутасаддилар, жамоатчилик вакиллари ҳамда Усмон Қудратович билан фаолият юритган мутахассислар иштирок этдилар.

Тадбир давомида ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов футбол жамоатчилиги номидан Усмон Қудратовични табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилади. Шунингдек, Республика спорт фахрийлар кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва таниқли мураббий Рауф Инилеев унинг футболчи ҳамда мураббий сифатидаги фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Бугунги кунда терма жамоаларимиз эришаётган ютуқлардаги ўрни эътироф этилиб, миннатдорчилик рамзи сифатида эсдалик совғалари топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг