Ҳусановнинг «Ливерпул»га қарши ўйини қандай баҳоланди?
Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
ФОТО: Getty images
Англия Премьер-лигаси 25-тури доирасида “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Унда меҳмонлар – “Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 61 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Бир бўлимдан сал кўпроқ ҳаракат қилган ҳимоячининг ўйини SofaScore портали томонидан 6,5 баллга баҳоланди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” чемпионатдаги очколарини 50 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Лондоннинг “Арсенал” жамоаси эса 56 очко билан пешқадамликни сақлаб қолмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист