locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусановнинг биринчи мураббийи: “Абдуқодирни ҳеч ким “Бунёдкор”дан ҳайдамаган”

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусановнинг биринчи мураббийи: “Абдуқодирни ҳеч ким “Бунёдкор”дан ҳайдамаган”
ФОТО: championat.asia

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош 24-май куни Тошкентда бошланадиган “CAFA U-17 Championship 2025” турнирида иштирок этади.

Мазкур мусобақа олдидан Sports24.uz сайти жамоа бош мураббийи Сергей Чигодаев билан интервью ташкиллаштирди. Мутахассис суҳбат чоғида Абдуқодир Ҳусанов нима сабабдан “Бунёдкор” академиясини тарк этгани ҳақида айтиб ўтди.

“Абдуқодирни ҳеч ким академиядан ҳайдамаган. У U-18 жамоасида, баъзан эса U-21 жамоасида ўйнаган. Эҳтимол, у камроқ ўйин амалиётига эга бўлгани учун отаси уни Беларусьга олиб кетишга қарор қилгандир.

Абдуқодирнинг тезлиги ёшлигидан анча яхши эди. Агар ёш футболчининг тезлиги яхши бўлса, бу унинг келажаги борлигини англатади”, - дейди Чигодаев.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов ўтган қишки трансферлар вақтида Франциянинг “Ланс” клубидан “Манчестер Сити” сафига ўтди. Унинг Transfermarkt'даги нархи айни дам 35 миллион евро га баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг