locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган клуб Лига 1дан четлатилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган клуб Лига 1дан четлатилди
ФОТО: Getty Images

Франциянинг “Лион” клуби молиявий ҳисоботларни бузгани учун Лига 1дан четлатилди ва ички чемпионатнинг иккинчи дивизионига ўтказилди. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, қарор Миллий маъмурият назорат департаменти йиғилишида қабул қилинган. Қайд этилишича, “Лион”да апелляция бериш ҳуқуқи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Лион” Абдуқодир Ҳусановни ижарага олиш мақсадида “Манчестер Сити” раҳбарияти билан боғланган эди, бироқ “шаҳарликлар” бу таклифга рад жавобини берди.

Маълумот учун, “Лион” ўтган мавсум Лига 1да 57 та очко жамғариб, 6-ўринни эгаллади. Клуб кейинги мавсум Европа Лигасида иштирок этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг