Ҳусанов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Сити» «Нюкасл»ни мағлуб этиб, Англия Лига Кубоги финалига йўл олди
Финал баҳси 22 март санасига белгиланган.
Фото: Getty Images
“Манчестер Сити” Англия Лига Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида “Нюкасл”ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа финалига йўл олди.
“Шаҳарликлар” сафида Омар Мармуш 7 ва 29-дақиқаларда, Тиджани Рейндерс эса 32-дақиқада гол урди. “Нюкасл” таркибида Антони Эланга 62-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Жамоалар ўртасидаги илк учрашувда “Манчестер Сити” сафарда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Финалда “Манчестер Сити” “Арсенал”га қарши майдонга тушади. Кубок учун баҳс 22 март куни Лондондаги “Уембли” стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди.
Англия Лига кубоги. Ярим финал
Манчестер Сити – Нюкасл 3:1
Голлар: Мармуш 7, 29, Рейндерс 32 – Эланга 62
Розикжон Султонмуродов
Журналист