locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусанов «Ньюкасл»га қарши ўйинда Sofascore томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди

Sofascore томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусанов «Ньюкасл»га қарши ўйинда Sofascore томонидан энг юқори баҳога лойиқ кўрилди
ФОТО: Getty images

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Лига Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Ньюкасл” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:2) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ҳаракат ҳаракат қилди.

Ҳусанов ўйин давомида 76 марта тўпга тегинди. Футболчи бу вақт ичида жами 62 марта узатма амалга оширган бўлиб, шулардан 58 таси аниқ манзилга етиб борди — 94 фоиз аниқлик.

У 26 марта узоқ масофага узатмани амалга оширди. Улардан 25 таси аниқ бўлди — 96 фоиз. Ўзбекистонлик ҳимоячи Sofascore томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва 8,1 балл билан баҳоланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг