Ҳусанов энг кўп даромад топувчи футболчилар рейтингига кирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЖЧ–2026 иштирокчиси бўлган 48 давлат футболчилари орасида энг юқори даромад топувчи ўйинчилар рейтингига киритилди. Бу ҳақда Forbes Sport нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Ҳусанов мазкур рейтингдан жой олган ягона ўзбекистонлик футболчи бўлди.
Қайд этилишича, футболчининг бир йиллик умумий даромади 6,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Шундан 5 миллион доллар маош ва футбол фаолиятидан тушадиган даромад ҳиссасига тўғри келса, яна 1,2 миллион доллар реклама шартномалари, тижорат лойиҳалари ҳамда бошқа манбалардан келиб тушади.
Рейтингнинг биринчи поғонасини бир йиллик 280 миллион доллар даромад билан Криштиану Роналду эгаллади. Иккинчи ўриндан 130 миллион доллар билан Лионель Месси жой олган бўлса, кучли учликни 95 миллион доллар даромадга эга Килиан Мбаппе якунлаб берган.