Ҳусанов даъвогарлик қилган совринни Нико Орайли қўлга киритди
Бу ҳақда жамоа расмий сайти хабар бермоқда.
Фото: Manchester City
Англиянинг «Манчестер Сити» клубида апрел ойининг энг яхши футболчиси деб академия тарбияланувчиси Нико Орайли топилди.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам мазкур эътироф учун асосий даъвогарлар қаторида эди.
21 ёшли Англия терма жамоаси аъзоси апрел ойида Премьер-лига ҳамда Англия кубоги доирасидаги барча 5 та ўйинда Пеп Гвардиола жамоасининг ғалаба қозонишига сезиларли ҳисса қўшган. Хусусан, «Челси»га қарши сафардаги учрашувда (3:0) ҳисобни очувчи муҳим голга муаллифлик қилган.
Апрел ойи якунларига кўра ўтказилган сўровномада Орайли жамоадошлари Абдуқодир Ҳусанов ва Бернарду Силвадан кўпроқ овоз тўплашга эришди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист